Расман! Чемпионлар лигасида битта ҳам АПЛ клуби қолмади

Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилиб, пенальтилар сериясида мағлубиятга учради. "Арсенал" эса "Бавария" меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида таслим бўлди. 

Мазкур натижалардан кейин АПЛдан битта ҳам клуб турнирда қолмади. Айни пайтда Германиядан иккита, Франция ва Испаниядан эса биттадан жамоа ўз юришини давом эттирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум 4 та инглиз клуби Чемпионлар лигасига чиққанди. "Ньюкасл" ва "Манчестер Юнайтед" гуруҳ босқичидан чиқа олмаганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!