Самарқанд-2023: Блиц йўналишида ҳам Магнус Карлсенга тенг келадиган шахматчи топилмади!

Самарқанд шаҳрида ўтган шахматнинг блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда яна Магнус Карлсен 16 очко билан чемпион бўлди. У 2 кун олдин рапид йўналишида ҳам чемпион бўлганди. Ўзи умуман Марказий Осиё давлатлари Магнус Карлсен учун жуда омадли бўлди. У ўтган йили Олмаота шаҳрида ўтган чемпионатда ҳам рапид ва блицда чемпион бўлганди.

блиц

Якуний учлик қуйидагича кўриниш олди:

1. Магнус Карлсен
2. Даниил Дубов
3. Владислав Артемиев

Аёллар орасида эса Валентина Гунина 14 очко билан блитс йўналишида жаҳон чемпиони бўлди. Кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:

бли

1. Валентина Гунина
2. Александра Костенюк
3. Жу Жиннер

Ҳамюртларимиздан эса эркаклар орасида энг яхши натижани Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нодирбек Якуббоев 12,5 очко билан қайд этди. Жавоҳир Синдоров 12 очко, Нодирбек Абдусатторов 11,5 очко тўплади.

Қизлар орасида эса Умида Омонова 9,5 очко, Ҳамдамова Афрўза 8 очко тўплади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!