Шоҳжаҳоннинг зарбаларига америкалик боксчи дош бера олмади

2393

Шоҳжаҳоннинг зарбаларига америкалик боксчи дош бера олмади

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган “Turning Stone Casino Resort” аренасида Шоҳжаҳон Эргашев америкалик Сони Фредриксонни енгди.

Шоҳжаҳон ва Сони ўртасида ўтган баҳснинг учинчи роундида енгилмас боксчимиз рақибига қатор аниқ зарбалар йўллади. Америкалик боксчи эса ушбу зарбаларга қарши тура олмади ва нокаутга учради.

Шу тариқа боксчимиз фаолиятидаги ўн иккинчи жангини ҳам нокаут билан якунлади.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.