Шомуродовнинг собиқ жамоадоши Скамакка ажойиб натижалар қайд этишда давом этмоқда!

"Аталанта" ҳужумчиси Жанлука Скамакка "Марсель" билан бўлиб ўтган Европа лигаси ярим финал баҳсида ўз номига битта гол ёздириб қўйди. Бу орқали футболчи ўзининг мазкур мусобақадаги олтинчи голини урди. 

Унгача италиялик футболчилардан фақат тўрттаси Европа лигасида 5 ва ундан ортиқ гол ура олган. 2010/2011 йилги мавсумда Жузеппе Росси 11 ("Вильярреал"), 2017/2018 йилги мавсумда Марио Балотелли 6 ("Ницца") ва ўша мавсумда Чиро Иммобиле 8 ("Лацио") гол уришнинг уддасидан чиққан. 

Маълумот ўрнида, "Аталанта" ярим финал илк учрашувида "Марсель" билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Жавоб беллашуви 9 майдан 10 майга ўтар кечаси 00:00 да старт олади. 

Comments

You must be logged in to commet!