Швайнштайгер АҚШ жамоасида яна бир йил қоладиган бўлди

АҚШнинг “Чикаго Файр” клуби ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер иллинойсликлар билан шартномасини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ 33 ёшли германиялик футболчи 2017 йилги мавсум якунида яна Европага қайтишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Швайнштайгер ўтган мавсум АҚШ чемпионатида жами 25та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!