Собиқ МЮ футболчиси ва "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди

"Тобол" клубининг собиқ бош директори Андрей Канчелскис "You Tube"даги "BoroAbata" каналига берган интервьюсида Қозоғистон футболидаги камчиликлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда Sports kz нашри хабар берди. 

- Қозоқ футболи ривожланиши учун нима етишмаяпти? 

- Биринчи навбатда, инфратузилма ва майдонлар. Сабаби, мен кўрган майдонларда футбол ўйнашнинг иложи йўқ. 905 йилдан буён сунъий майдонларда ўйнайдиган жамоалар бор (кулади). Сунъий майдонлар билан шунчаки футболни ўлдиряпсиз! 

- Иқлим шундай. Ўзингиз билганингиздек, кескин континетлал. 

Нима деяпсиз? Иқлим ҳамма жойда ҳар хил. Иккита майдон ташкил қилиш керак. Бири сунъий, иккинчиси табиий. Муаммо ҳал. Костанайда иккита футбол стадиони бор ва улар майсага яхши ғамхўрлик қилишади. Мен Қозоғистондаги инфратузилма Ўзбекистондагидек бўлишини истардим. 


 

Comments

You must be logged in to commet!