Суперлига. Грузиялик легионернинг голи "Нефтчи"га 3 очко тақдим этди

Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қизилқум" баҳси якунланди. Унда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 16-дақиқада грузиялик Гиорги Никабадзе томонидан киритилди. Унинг голи фарғоналикларга 3 очкони тақдим этди. 

Шу тариқа, 44 очкоси бор "йўлбарслар" 5-поғонадан жой эгаллади. Навоийликлар эса 22 очко билан 12-ўринда қолди.

Comments

You must be logged in to commet!