Суперлига. ОКМК - "Сурхон": Ўзаро ўйинларда устунлик ким томонда?

Суперлиганинг 14-турида ОКМК Тошкентда Термизнинг "Сурхон" жамоасини қабул қилади.

Мазкур беллашув жамоаларнинг мусобақа доирасидаги ўзаро 10 учрашувига айланади. Ўтказилган барча 9 учрашувда ОКМК 8 бор ғалабани нишонлаган бўлса, "Сурхон" ягона ғалабасини 2019 йилги мавсумда қайд этган.

Ушбу мавсум биринчи даврадаги баҳсда эса "кончилар" термизликлар устидан ишончли ғалабани қайд этишган (1:3).

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув эртага, Тошкентнинг "ЖАР" стадионида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти - 20:00 да.

Comments

You must be logged in to commet!