Таэквондо: Вакилларимиз Тайюан Гран-Присини 1 та кумуш ҳамда 3 та бронза медали билан якунлади

10-12 октябр кунлари Хитойнинг Тайюан шаҳрида таеквондо WТ бўйича катталар ўртасида Г6 таснифига кирувчи Гран-При мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этди. Спортчиларимиз уч кун давом этган турнирда 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди.

Кумуш:

Никита Рафалович

Бронза:

Мадинабону Маннопова
Улуғбек Рашитов
Жасурбек Жайсунов.

Шунингдек, мусобақа вице-чемпионига айланган Никита Рафалович кумуш медалдан ташқари, жаҳон рейтингидаги очколари сонини 36 тага ошириб олди. Бронза медалларини қўлга киритган Мадинабону Маннопова, Улуғбек Рашитов ҳамда Жасурбек Жайсунов эса 21.6 очкони қўлга киритди.

Манба: Ўзбекистон Таэквондо федерацияси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!