Тьерри Анри Холанднинг энг катта хатосини ошкор қилди

“Арсенал” ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанднинг энг катта хатосини айтиб берди.

- Эрлинг Холанд хатога йўл қўяётган бир иш бор. У ҳар доим ҳимоячи билан елкама-елка туради. Демак, ҳимоячи Холандни назорат остида ушлаб тура олади.

Ҳимоячига яқин турган ҳолда яккакурашларда тўпга эгалик қилиш жуда қийин. Агар Холанд рақиб билан ўртадаги масофани сақласа, бемалол тўпга эгалик қилиши, уни корпус билан ёпиши мумкин.

Бундай ҳолатда ҳимоячи оёғи билан қаршилик қилолмайди, “қучоқлаб олиб” ҳаракатни чеклай олмайди. Қолгани ҳужумчининг маҳоратига боғлиқ масала, - деди Тьерри Анри Daily Mail нашрига.

Франциялик форварднинг ўзи Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг зўр тўпурарлардан бўлган. Анри “Арсенал”да жами 258 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 175 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!