Топурия келаси йили Роналдуни ортда қолдирмоқчи

  • 2 мая, 15:10
  • 0
  • MMA

Ярим енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия яқинда берган интервьюсида келаси йили дунёдаги энг кўп маош олувчи спортчи бўлишини айтди. Маълумот учун, ўтган йили дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчиси йил давомида 275 миллион доллар ишлаб топган португалиялик афсонавий футболчи Криштиану Роналду бўлган эди.

"Мана, мен сизга шуни айтаман. 2025 йилда дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчиси бўлишимга шубҳам йўқ. Бу аниқ. Ростини айтсам, бу амалга ошмаса, ҳайрон бўламан", - деди Топурия.

 Эслатиб ўтамиз, яқинда "Реал Мадрид" мухлиси бўлган Топурия ўзининг ижтимоий тармоқларига "Барселона" афсонаси Лионел Месси билан тушган суратларини бир неча бор аргентиналик футболчига қойил қолган ҳолда жойлаган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию