"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Пьер Эмиль Хёйбьерг ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда Инсайдер Фабрицио Романо. 

Журналистнинг сўзларига кўра, "шпорлар" уни 2025 йилда эркин агент сифатида кетишини истамайди. Клуб футболчининг трансферидан пул ишлаб қолишни хоҳламоқда. Хёйбьергга "Атлетико" қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар йўқ эмас. Шунингдек, курашда Италиянинг айрим жамоалари ҳам мавжуд. 

Маълумот учун, даниялик ярим ҳимоячи ушбу мавсум "Тоттенхэм" сафида 30 та учрашувида иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!