Тьяго Силва мавсум якунлангач Бразилия клуби футболчисига айланади (фото)

"Челси" ҳимоячиси Тьяго Силва фаолиятини Бразилияда давом эттиради. У "Флуминенсе" жамоаси билан шартнома имзолади, бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, у бразилияликлар билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Тьяго мавсум якунида ўз юртига кўчиб ўтади. Айни шу жамоа сафида афсонавий ҳимоячи ўзининг фаолиятини бошлаганди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Силва Лондон клуби билан ёзда хайрлашишини эълон қилганди. Сентябрь ойида у 40 ёшни қарши олади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию