U-23 Осиё кубоги. Олимпиада йўлланмасини нақд қилган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси финалда мағлуб бўлди

U-23 Осиё кубоги финали доирасидаги Япония - Ўзбекистон ўйини якунига етди. Афсуски, унда вакилларимиз кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Беллашувдаги ягона гол Фуки Ямада томонидан киритилди. Шунингдек, 90+9-дақиқада Умарали Раҳмоналиевнинг пенальтидан тепган зарбасидан сўнг тўпни япониялик посбон қайтариб қолди. 

Шу тариқа, финалда мағлуб бўлган Ўзбекистон олимпия терма жамоамиз кумуш медалларга эга чиқди. Япония эса чемпион бўлиб, олтин медалларга эга чиқди.  

  • Asia - Afc Championship U23
  • Final

Japan

  • F. Yamada 90'
Finished
1 : 0

03.05.2024 20:30

Uzbekistan

  • 90+16'

    Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медалларни қўлга киритди. Япония минимал имкониятдан максимал фойда чиқара олди. Раҳмат йигитлар!

  • 90+12'

    Зафармурод Абдираҳматовга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 99'

    Раҳмоналиевнинг зарбасини япониялик посбон қайтарди. Эсизаааа

  • 98'

    Пенальтииииииииииииииииииииииии! Ҳакам мўжик!

  • 96'

    Эронлик ҳакам ВАРни кўрмоқда. Терма жамоамиз фойдасига пенальти берилиши мумкин!

  • 92'

    Буёғига таваккал. Кападзе Умарали Раҳмоналиев, Отабек Жўрақўзиев майдонга туширди. Буёғига йўқотадиган нарса йўқ.

  • 90+1'

    ГОЛ! Майдон марказида Холматовнинг тўпни йўқотишидан сўнг рақиб вакили Фуку Ямада ҳисобни очди.

  • 90'

    Иккинчи бўлимни яна 11 дақиқа томоша қиламиз. Эронлик рефере шунча вақт қўшиб берди

  • 86'

    Жарима майдончамиз ичида пала-партиш вазият юзага келди. Ҳозиргина майдонга тушган Ибрагимов тўпни тепиб юборди

  • 84'

    Терма жамоамиз сардори Жасур Жалолиддиновнинг ўрнига Иброҳим Ибрагимов майдонга туширилди. 

  • 78'

    Абдувоҳид Неъматов сариқ карточка билан жазоланди. Рақибларимиз жарима зарбасини амалга оширади

  • 76'

    Ўз жойини ташлаб чиққан Абдувоҳид Неъватов рақиб ҳужумчиси билан тўқнашиб кетди. Футболчиларга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. Жароҳат олмаган бўлсин. 

  • 73'

    Терма жамоамиз сафида ўзгариш: Алишер Одилов ва Зафармурод Абдираҳматов майдонга тушди. Улар Саидазамат Мирсаидов ва Русланбек Жияновнинг ўрнини эгаллайди.

  • 67'

    Охирга 5 дақиқада Ўзбекистон доминант устунлик қилди: Кетма-кет зарбалар, иккала қанотдан фаолллик. Штурм давом этади. 

  • 66'

    Голнинг ҳиди келяпти!

  • 65'

    Жияновнинг паси зарбага айланиб кетди. Ундан кейин Жасур Жалолиддиновнинг супер зарбасини рақиб посбони қайтарди. 2022 йилдаги голдан повтор бўлсин!

  • 63'

    Футбол шархида шахмат ва кураш ҳақида маълумот бериляпти. Қизиқ кетяпти, атак!

  • 60'

    Ҳа айтганча Нодирбек Абдусатторов "Tepe Sigeman-2024" мусобақасида ғолиб чиқибди.

  • 56'

     Ўзбекистонлик ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши аниқ эшитилиб турибди. 

  • 54'

    Норчаев йиқилиб берган пасини Одилов кўкка совурди. Бўшашмайлик йигитлар!

  • 51'

    Нораевга шифокорлар ёрдам кўратишмоқда. Жароҳат олмаган бўлсин. 

  • 50'

    Текккан тўпни тегди дейдида! Жиянов тепган тўп рақиб ҳимоячиларига тегиб майдонни тарк этди. Ҳакам бурчак зарбаси бермади.

  • 47'

    Япония иккинчи бўлимни кутилмаган тарзда бошлади. Бурчак зарбасидан сўнг Алишер Одилов ҳимояда ёрдам берди

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+8'

    Япония - Ўзбекистон учрашувининг биринчи бўлими якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.

  • 45+3'

    Диёр Холматовнинг идеал узатмасини дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. Бурчак зарбасини амалга оширмамиз.

  • 45'

    Учрашувнинг биринчи бўлимига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Иброҳимҳалилнинг жарима майдони ичига берган узатмасидан сўнг тўп Саидазаматга келиб тушди, Мирсаидовнинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ бўлди. 

  • 38'

    Терма жамоамиз сардори Жасур Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳаммаси жойида Жасур майдонда

  • 37'

    Норчаевнинг пасидан сўнг Жиянов зарба йўллади. Япониялик дарвозабон ўз ўрнида. Мана шундай йигитлар!

  • 34'

    Холматов битта пас билан Норчаевни бирга-бир вазиятга олиб чиқди. Бироқ ҳимоячи ишончли ҳаракат қилди. Норчаевга шифокрлар ёрдам кўрсатмоқда

  • 30'

    Ибромҳалил Йўлдошев Неймарни ёқиб олди. 

  • 27'

    Ҳимояда бунақамасе! Иброҳимҳалилнинг қўпол узатмасидан сўнг дарвазамизга зарба йўлланди. Ҳозирча ноаниқ

  • 24'

    Ўзбекистон майдоннинг ўзига тегишли қисмида тўпни назорат қилмоқда. Ҳозирча тенглик

  • 20'

    Ҳозирча жамоалар майдон марказида курашмоқда. 

  • 16'

    ЭҲҲҲҲҲҲҲ, жароҳат олмаган бўлсин! Абдурауф Буриевга нисбатан қўполлик ишлатилгани учун япониялик ҳимоячига сариқ кўрсатилди

  • 14'

    Энди Иброҳимҳалил йиқитилди. Ҳакам сариқ карточка бермади

  • 12'

    Булар Саудиями нима? Майдон марказида Жиянов "чопилди". Жалолиддинов тўғридан-тўғри зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида

  • 8'

    ВУУУУУУХХХХХХ. Алишер Одиловнинг пасидан сўнг Норчаев кучли зарба йўллади. Тўп дарвозанинг ёнига тегди

  • 7'

    Иброҳимҳалил Йўлдоев майдонда ётибди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

  • 6'

    Вакилларимиз тўпни назорат қилмоқда. Япония кучли прессинг қиляпти

  • 3'

    Беллашувнинг илк дақиқаларида Ўзбекистон устунлик қилмоқда

  • 1'

    ВАУУУУУУУ, Норчаев!!!! Ўйиннинг биринчи дақиқасиданов Ҳусаин жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади

  • 1'

    КЕТДИК!!! Учрашувга старт берилди. Ҳамюртларимиз бошлаб берди. 

  • +'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. Иккала давлат мадҳияси янграмоқда. ОМАД ЙИГИТЛАР!

     

  • +'

     

    Терма жамоамизнинг бошланғич таркби:

    Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов;

    Ҳимоячилар: Иброҳимҳалил Йўлдошев, Алибек Давронов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Саидазамат Мирсаидов;

    Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Буриев, Диёр Холматов, Жасур Жалолиддинов;

    Ҳужумчилар: Русланбек Жиянов, Ҳусаин Норчаев, Алишер Одилов.

     Вакилларимиз оқ рангли либосда ҳаракатланса, "самурайлар" кўк рангли формада ҳаракат қилади.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Olimov imomali
03/05/2024 23:31
Rahmat yigitlar bu uyin zur oʻynadingiz hammaylarga RAHMAT YIGITLAR
&
Азизжон
03/05/2024 22:53
Аббооооос овкатингни емайсанмииии