“Uzbek Tigers” WSB турнирида Америка жамоалари билан куч синашади

1536

“Uzbek Tigers” WSB турнирида Америка жамоалари билан куч синашади

Жорий йилнинг феврал ойидан Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) навбатдаги VIII мавсумига старт берилади.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, ушбу турнирдаги илк ўзбек жамоаси “Uzbek Tigers”нинг иштирок этмаслиги маълум қилинган эди, бироқ VIII мавсумда ҳам жамоамиз иштирок этади.

Унга кўра, уч минтақага бўлинган турнирда “Uzbek Tigers” Америка жамоалари “Colombia Heroicos” (Колумбия), “Cuba Domadores” (Куба) ва “Caciques de Venezuela” (Венесуела) билан бир гуруҳдан ўрин олган.

“Uzbek Tigers”нинг гуруҳдаги беллашувлари саналари билан танишинг.

23-24 феврал: “Cuba Domadores” (Куба)

2-3 март: “Colombia Heroicos” (Колумбия)

6-7 апрел: “Caciques de Venezuela” (Венесуела)

WSB турнирининг қолган гуруҳлари билан танишинг:

Осиё минтақаси
“China Dragons” (Хитой)
“Indian Tigers” (Ҳиндистон)
“Astana Arlans” (Қозоғистон)
“Patriot Boxing Team” (Россия)

Европа минтақаси
“France Fighting Roosters” (Франция)
“British Lionhearts” (Буюк Британия)
“Italian Thunder” (Италия)
“Croatian Knights” (Хорватия)

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.