"Валенсия" - "Реал" учрашуви қаҳрамони - Хесус Гил Мансано!

Ла Лиганинг 27-турида "Валенсия" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилди. Ўтган сафарги баҳсдан кейин мухлислар мазкур учрашувда нимадир содир бўлишини билишарди. Бу сафар ўйинолди Винисиус Жуниорни масхара қилганлар, ёки футболчининг икки голи билан ирқчиларга жавоб қайтаргани ҳам ҳолва бўлиб чиқди. 

Дастаб, икки топ фақри билан олдинга чиқиб олган "кўршапалаклар" дарвозасини биринчи тайм сўнггида бразилиялик вингер ишғол қилиб, мадридликларни хотиржамликка чақирди. 76-дақиқада эса иккинчисини урди. Энди ғалаба тўпини киритиш қолди ҳолос. Учрашув бош ҳаками Хесус Гил Мансано баҳсга 7 дақиқа қўшишга қарор қилди. "Қаймоқранглилар" эса тинмай ҳужум қилаётганди. 90+9 дақиқада Браим Диас қанотдан кросс амалга оширган пайтда рефери ўйинни якунловчи ҳуштакни чалди. Шу вақтда Жуд Беллингем боши билан гол урди. 

Rasm

"Реал" футболчилари шокка тушиб қолганди. Деярли барча Манзанонинг ёнига югиришди, лекин қарор қабул қилиб бўлинганди. Энди уни ўзгартириб бўлмайди. Гил бўлса Беллингемга қизил карточка ҳам кўрсатиб юборди. Эндиликда ярим ҳимоячи Ла Лиганинг камида 1, кўпи билан эса 3 та ўйинида майдонга туша олмаслиги мумкин. Карточка ҳам саволларни келтириб чиқарди. Сабаби, футболчи ҳакамга карата ҳеч қандай қўпол сўз ишлатмагани маълум бўлди. 

Rasm

Меҳмонлар қарорни қабул қила олишмади. Хаттоки тунелда ҳам катта жанжал юзага келгани борасида миш-мишлар тарқалмоқда. Асосий рўлларда Антонио Рюдигер, Дани Себальос ва Винисиуслар. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида эса Карло Анчелотти қуйидагича фикрлар билдирди:

"Нима ҳам дердик... Мисли кўрилмаган воқеа содир бўлди. Менимча, тўпни "Валенсия" футболчилари қўлга киритганидан кейин ўйин тугатилиши керак эди. Мени кўпроқ Беллингемга кўрсатилган қизил карточка ташвишга солмоқда. Бугун яхши ухлаймиз, чунки ҳали ҳам Ла Лига пешқадамимиз".

Rasm

Ўйиндан кейин деярли ҳар бир "Реал" аъзоси ўз ижтимоий тармоқларида реакциялар билдирди. Биргина Лука Модрич учрашувда жиддий жароҳат олган Мухтор Диакабига соғлик тилади. Ҳимоячи Винисиус билан тўқнашу натижасида тиззасидан жароҳатланди. У тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган. 

Valencia v Real Madrid - LaLiga EA Sports

Футбол оламида камдан кам кузатиладиган бундай ҳолат Ла Лига чемпионлиги учун курашаётган "Реал" билан ҳам рўй берди. Жамоа дуранг ўйнаган тақдирда ҳам биринчи ўринда қолди, лекин таъқибчилар билан орадаги фарқ 5 ёки 6 очкога етиши мумкин. Агарда Мадрид клуби чемпионатда ғолиб чиқолмай, чемпиондан бир очкога қолиб кетса, ана томошани кўринг...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!