Ханчжоу-2022: Муҳаммадқодир Тоштемиров Осиё ўйинлари совриндорига айланди!

Ҳозиргина Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг оғир атлетика дастурида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида беллашувлар якунланди.

Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз, амалдаги жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтариш баҳсида 159 кг, силтаб кўтаришда 192 кг, умумий 351 кг натижа билан 2-ўринни эгаллади ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўштириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, бу оғир атлетикачиларимизнинг ушбу Осиё ўйинларидаги илк медали ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!