Хави Ланглени ортиқ жамоада кўрмоқчи эмас

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида яна бир футболчи билан хайрлашмоқчи. 

Sport.es хабарига кўра, марказий ҳимоячилардан бири каталонияликларни тарк этади. Клеман Ленгле яқин ўтмишда "Барселона"нинг асосий ўйинчиларидан бири эди. Бироқ каталонияликлар бош мураббийи Хави ўзи бошқараётган жамоада франциялик футболчига жой кўрмаяпти.

Ҳимоячи сўнгги мавсумларни асосан ижарада ўтказмоқда. Ҳозирда у "Астон Вилла"да ҳаракат қиляпти. 

Футболчининг "Барселона" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Бироқ, катта эҳтимол билан бу охиригача етиб бормайди. Каталон клуби ёздаёқ сотиб ундан қутилмоқчи. йиб юбориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!