Ягона бронза медаль! Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри уч кун давомида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирга мезбонлик қилди. 

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи ушбу мусобақада дунёнинг 5 қитъаси, 65 давлатидан жами 390 нафар (204 эркак, 186 аёл) дзюдочи медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқди. 

Уч кунлик баҳслар якунига кўра бироз кутилмаганда Швейцария терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та кумуш медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Душанбеда афсонавий Тедди Ринер шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Австрия 2 та олтин, 1 та кумуш медал билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, италиялик дзюдочилар 2 та олтин, 1 та бронза медали билан кучли учликка якун ясашди. Мезбонлар 1 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан 4-ўринни эгаллашди. Топ-10 таликдан Германия, Франция, Мўғулистон, Япония, Канада ва Туркманистон терма жамоалари жой олишди. Ўзбекистон терма жамоасига ягона бронза медалини Муҳаммад Жумаев (-73 кг) тақдим этди.     

Душанбе “Катта Дубулға” турнирининг сўнгги кун ғолиб ва совриндорлари:

-90 кг вазн тоифаси
1. Мансур Лорсанов (АИН)
2. Девид Кламмерт (Чехия)
3. Жу Ёп Ҳан (Корея Республикаси)
3. Муҳаммаджон Абдужалилзода (Тожикистон)

-100 кг вазн тоифаси
1. Женнаро Пирелли (Италия)
2. Даниел Эйх (Швейцария)
3. Жафар Костоев (БАА)
3. Жаҳонгир Мажидов (Тожикистон)

+100 кг вазн тоифаси 
1. Тедди Ринер (Франция)
2. Темур Раҳимов (Тожикистон)
3. Денис Батчаев (АИН)
3. Лоссени Коне (Германия)

Аёллар 

-78 кг вазн тоифаси
1. Анна-Мария Вагнер (Германия)
2. Алина Боем (Германия)
3. Эмма Рейд (Буюк Британия)
3. Бита Пакут-Кложко (Польша)

+78 кг вазн тоифаси
1. Ася Тавано (Италия)
2. Кинга Волчжак (Польша)
3. Урсула Ҳофманн (Польша)
3. Ҳён Жи Ли (Корея Республикаси)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!