"Ювентус"га ПСЖ футболчиси керак

"Ювентус" Мануэл Угартега қизиқиш билдирмоқда. 

"Football Italia" нашрининг "La Gazetta dello Sport" нашрига таяниб берган хабарига кўра, "кекса сеньора" ПСЖ ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи. Бу вариан бошқа ярим ҳимоячи учун каттароқ маблағ сарфлаш имконини беради. Турин клуби парижликлар билан аллақачон алоқага чиққан. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, ПСЖ уругвайлик футболчини ижарага бермоқчи эмас. 

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Франция чемпионатининг 23 учрашувида қатнашиб, 2 та голли узатма амалга оширди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!