«Сампдория» – «Ювентус». Буффон ва Бардзальи учрашувни ўтказиб юборишади

Хабарингиз бор бугун Туриннинг “Ювентус” клуби Италия А Сериясининг 13-турида сафарда “Сампдория” меҳмони бўлади.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра бугунги учрашувни “кекса синьора” таркибида дарвозабон Жанлуижи Буффон ҳамда ҳимоячи Андреа Бардзальилар майдонга тушишмайди. Боиси, мураббийлар штаби Италия терма жамоасининг ушбу икки аъзосига ЖЧ-2018 сралашларидан сўнг бироз дам беришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси плей-оффда икки ўйин натижасига кўра Швеция термасига имкониятни бой бериб ЖЧ-2018 йўлланмасидан маҳрум бўлгач, Буффон ва Бардзальи терма жамоадан кетишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!