Оғир атлетикачиларимиз Сочига жўнаб кетишди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам янги мавсумга тайёгарликни катта ҳамжда олиб боришмоқда. Маҳаллий машғулотлардан сўнг спортчиларимиз кеча Россиянинг Сочи шаҳрига ўқув-йиғин машғулотини олиб боришга жўнаб кетишди. 

Полвонларимиз Сочи шаҳрида 24 кунлик йиғин ўтказишади. Таркибда Руслан Нурудинов, Достон Ёқубов, Фарҳод Собиров, Адҳам Эргашев, Рустам Жангабаев каби асосий таркиб ва 2 нафар ёшлар терма жамоаси аъзоси ўрин олишган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!