Пойтахтимизда оғир атлетика федерацияси мураббийлари учун семинар бўлиб ўтмоқда (фото)

  "Миран" меҳмонхонасида оғир атлетика соҳасида фаолият олиб бораётган мураббийлар ўқув-семинар машғулотларини бошлаб юбордилар.

  Ўқув семинарида оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов 2017 йилда спортчилар эришган ютуқ ва камчиликлар борасида батафсил тўхталди. Федерация томонидан олиб борилган ишлар ҳисоботи йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, 2018 йилда мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилаётган мусобақалар жадвали эълон қилинди. Осиё ва жаҳон чемпионатларида мамлакатимиз оғир атлетикачиларининг иштироки борасида фикр юритилди. Сўнгра вилоятларда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

  Ўқув семинари давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!