30 та зарба, 0 та гол

Чемпионлар лигасида мавсум ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Ярим финалдан ўрин олган сўнгги учрашувлардан бири ПСЖ - "Боруссия" беллашувида меҳмонларнинг ягона голи ўйинга нуқтани қўйди. Энг қизиғи, "асаларилар"га бунинг учун атиги бир дона аниқ зарба керак бўлди. 

Луис Энрике шогирдлари эса ўйин давомида 30 марта Кобель дарвозаси томон тўпни йўллади. Шулардан 5 таси аниқ ва швецариялик посбон буларнинг барчасини қайтарди. Агарда футболда ҳисоб xGга қараб белгиланганида, бугун мезбонлар 3 та гол уриши керак эди. Энг кўп вазиятлардан фойдалана олмаган ўйинчи бу Гансалу Рамушдир. У бугун бемалол дубльни расмийлаштириш имкониятга эга бўлди. 

"Боруссия" иккита ўйин натижасига кўра, 2:0 ҳисоби билан зафар қучиб, "Уэмбли" томон йўл олди. Клуб бундан 11 йил олдин якунига етмай қолган ишини тугатишга ҳаракат қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!