50:0. Замонавий футболда Европа томонларда ана шундай натижа қайд этилди (фото)

Беларусь футболи тарихида энг йирик ҳисоб қайд этилди. Миллий чемпионатнинг учинчи дивизионида “Миори” жамоаси “Россона” устидан 50:0 ҳисобида зафар қучди.

“Миори” футболчилари биринчи бўлимда рақиб дарвозасига 24 та, иккинчисида 26 та тўп киритди.

Мутахассислар замонавий футболга ярашмайдиган бу қадар катта ҳисобнинг қайд этилишини Беларусь футбол федерацияси ҳамда мамлакат спорт ва туризм вазирлиги ўртасидаги келишмовчилик туфайли келиб чиққанини таъкидламоқда.

Иккинчи лига Беларусь спорт ва туризм вазирлиги шафеълигида ўтказилмоқда. Мусобақа формати жуда кўп жамоаларни қамраб олган. Вазирлик мусобақада қатнашаётган 130 та жамоа сонини яна оширишини таъкидлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!