“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: “Темирйўлчилар” олий лигада ҳар бир жамоани мағлуб этди

Биласиз, 2016 йилги мавсум Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси учун жуда муваффақиятли тарзда кечди. “Темирйўлчилар” жамоаси 2016 йилда ва ниҳоят Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди ва ўз мухлисларини чемпионат олтин медаллари билан хушнуд этди.

Ана энди мавсум якунларига эътибор қаратсак ҳам бўлади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, “Локо” жорий йилги мавсумда 9 та учрашувни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади. Энг йирик ҳисоб эса “Навбаҳор” билан учрашувда қайд этилди. Ўша беллашувда “Темирйўлчилар” рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритишди. 4 та ўйинда эса 4:0 ҳисобида зафар қучилди.

Яна бир қизиқарли маълумот шундан иборатки, “Локомотив” олий лига доирасида ҳар бир жамоани ҳеч бўлмаса битта учрашувда бўлса ҳам мағлуб этди. 13 та беллашувда эса жамоа дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолинди.

Шунингдек, кубок беллашувларида ҳам “Локомотив” ғалаба қозонди. Кубокдаги энг йирик ҳисоб эса 1/8 финал ўйинлари доирасида “УзДонгЖу” билан ўтган матчда қайд этилди. Ўшанда “Локо” футболчилари “Бўёқчилар” дарвозасини жавобсиз 9 бор ишғол этишди.

ОЛИЙ ЛИГАДАГИ ЙИРИК ҲИСОБДАГИ ҒАЛАБАЛАР:

«Локомотив»– «Навбаҳор» – 5:0

«Локомотив» – «Нефтчи» – 4:0

«Локомотив» – «Олмалиқ» – 4:0

«Машъал»– «Локомотив» – 0:4

«Локомотив» – «Қўқон-1912» – 4:0  

«Олмалиқ»  – «Локомотив» – 2:5

«Локомотив» – «Сўғдиёна» – 4:1.

«Локомотив» – «Металлург» – 4:1  

«Локомотив» – «Шўртан» – 3:0

КУБОК БАҲСЛАРИДАГИ ЙИРИК ҒАЛАБА:

«Локомотив» — «УзДонгЖу» 9:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!