"Насаф" учун ОЧЛ-2017 пойтахтда бошланади

ОЧЛда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган 3-жамоа, Қаршининг "Насаф" клуби Ўзбекистон жамоалари орасида ОЧЛдаги юришини биринчи бўлиб бошлайди. Жамоа 31 январ куни Баҳрайннинг "Ал Ҳидд" клубини Ўзбекисонда қабул қилади.

Аввалроқ "Насаф" ўзининг уй учрашувларини ўтказадиган Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда реконструкция ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, хабарда қурилиш ишларининг баҳор фаслида тугаши ҳақида ҳам қайд этган эдик.

Шу боисдан  "аждарлар" ОЧЛ-2017ни Тошкент шаҳрида бошлайди. Ҳозирча ўйиннинг қайси стадионда бошлаши номаълум.

Эслатиб ўтамиз, агарда "Насаф" 31 январда "Ал Ҳидд"ни мағлуб эта олса, феврал ойи бошида Саудия Арабистонининг "Ал Фатеҳ" клуби меҳмони бўлади. Хуллас "аждарлар" ОЧЛ гуруҳ босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳар икки баҳсда ҳам зафар қучишлари керак бўлади.

Азамат Умаров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!