Андижонлик мухлисларга респект ёхуд "Бургутлар"нинг ўйини ҳақида

Суперлиганинг 6-тури Андижондан бошланди. Бу ўйинга қизиқиш катта бўлди. Клуб матбуот хизмати томонидан етарли даражада анонслар берилди ва мухлисларни янада қизиқтириш учун анча ишлар олиб борилди. Боз устига ҳар учрашувда “Бобур арена”даги фантастик муҳит ҳамманинг эътиборида бўлиб келаётганди. Шунинг натижасида Қозоғистондан ҳам ўйинни ёритиш учун ОАВ вакиллари ташриф буюрдилар.

Кутилганидек, стадиондаги муҳитга гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Учрашувни эса бевосита стадиондан Даврон Файзиев ҳамда Хайрулла Ҳамидов тандеми шарҳлаб бордилар. Бу бежиз эмасди. Негаки, “Андижон” ва унинг мухлислари довруғи анча ёйилиб бораётганди. “Бобур арена”даги даҳшатли атмосфера боис ўйин бошларида рақиб аъзолари бироз эсанкираб ҳам қолдилар. Мухлислар билан тўлган стадионда тўп суришнинг гашти барибир бошқача.

Ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди. Ушбу гол эса “Сўғдиёна” жамоаси томонидан киритилди. 65-дақиқада легионер ўйинчи Дориев имкониятдан фойдаланиб гол урди. Албатта, баҳс давомида “Бургутлар”да имкониятлар бўлди, иккала бўлимда ҳам. Бироқ ҳужумларни охирига етказишда аниқлик етишмади. Масалан, захирадан майдонга тушган Армин Бошнякда ҳисобни тенглаштириш учун қулай вазият юзага келди. Бироқ унинг зарбаси дарвозага тўғри бормади.

Шу тариқа, “Андижон” чемпионатдаги илк мағлубиятига учради. Лекин жамоанинг ашаддий ишқибозлари ўз футболчиларини қарсаклар билан кузатдилар ва уларга далда бўлдилар. Андижонлик мухлисларга шунчаки респект! Футболда ғалаба ва мағлубият ҳамиша ёнма-ён. Шунчаки, бу сафар “Андижон”нинг ўйлаган режалари ўхшамади.

Кейинги турни жамоамиз 12 май куни Фарғонада “Нефтчи”га қарши ўтказади.  

“Андижон” – “Сўғдиёна” – 0:1 (0:0).

4 май. Андижон. “Бобур арена” стадиони. 18012 томошабин.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Хусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Максим Нехочин.

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Бекзод Арипов

“Андижон”: Игорь Литовка, Абдувоҳид Ғуломов, Владимир Бубанья, Ислом Маматказин, Илҳом Алижонов, Леван Арвеладзе (Илҳом Абдуғаниев, 71), Фарҳод Бекмуратов (Муҳаммадкарим Тоиров, 46), Шерзод Эсанов, Бектемир Абдуманнонов, Фарҳод Соҳибжонов (Армин Бошняк, 71), Лука Згурский (Шахром Самиев, 59).

“Сўғдиёна”: Милан Митрович, Сардор Қулматов (Отабек Ахадов, 90), Ислом Қобилов, Олег Зотеев, Станислав Андреев (Миржалол Абдумуталов, 77), Жасур Ёқубов, Хондамир Мустафоқулов, Нодир Сойибов, Владимир Йовович, Самандар Мавлонқулов, Люпчо Дориев (Алексей Носко, 90+4).

Гол: Люпчо Дориев, 65 – 0:1.

Огоҳлантиришлар: Фарҳод Бекмуратов, 38. Ислом Маматказин, 70. Илҳом Абдуғаниев, 83 – Владимир Йовович, 17. Самандар Мавлонқулов, 26. Жасур Ёқубов, 55. Иван Бошкович, 56. Ислом Қобилов, 79. Отабек Ахадов, 89. Хондамир Мустафоқулов, 90+6.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!