“Барса” саудияликларга икки футболчисини ўтказмоқчи

“Барселона” мутасаддилари ёзги трансферлар вақтида бош мураббий Хави Эрнандесга керак бўлмай қолган ижрочиларга янги жамоа топиш борасида ҳам иш олиб бориши керак.

Sport нашрининг ёзишича, айни пайтда Англия Премьер-лигасида ижарада ўйнаётган Ансу Фати ва Клеман Ленгле мавсум якунланиши билан Каталонияга қайтади.  

Уларни ижарага олган “Брайтон” ва “Астон Вилла” тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқидан фойдаланмайдиган бўлди.

Каталония клуби мураббийлар штаби ҳам келаси мавсумда ўз тарбияланувчиларидан фойдаланмоқчи эмас. Раҳбарият Фати ва Ленглени Саудия Арабистони клубларига ўтказиш орқали пул ишлаб олишни кўзлаяпти.

Бу трансферлардан келадиган маблағ Хави Эрнандес танлаган янги ўйинчиларни олишга сарфланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!