“Бавария”га янги бош мураббий топилди

Австрия терма жамоасини бошқараётган Ральф Рангник келаси мавсумдан “Бавария” бош мураббийи бўлиб ишлаши кутилмоқда.

Журналист Кристиан Фалькнинг хабар беришича, томонлар музокараларни муваффақиятли якунлаш арафасида турибди. Фақат майда деталлар бўйича бир тўхтамга келиш қолди холос.

65 ёшли мутахассис Австрия терма жамоасини 2022 йилнинг ёзидан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида авсрияликлар “Евро-2024” йўлланмасига эга чиқди.

“Бавария” Ральф Рангникка икки ёки уч йиллик шартнома бериши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Мюнхен суперклубининг ҳозирги бош мураббийи Томас Тухель ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда. Бу мутахассис бошқарувида “Бавария” ўн йиллик гегемонлигини бой бериб, бу мавсум чемпионликдан қуруқ қолди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию