Бир ўйинда иккита жароҳат

"Нефтчи" Суперлиганинг 6-турида "Қизилқум"га қарши ўйнаб, дуранг натижа қайд этди. Ўйинда эса жамоанинг иккита футболчиси жароҳат олди. 

Дастлаб, 65-дақиқада Шоҳруз Норхоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди ва ҳужумчи майдонга йиқилди. Шу билан бирга, мажбурий ўзгартишга қўл урилди. 

Ушбу мавсум Суперлигада дебют голини урган Норхонов биринчи марта асосий таркибга киритилганди. Айнан ўша пайти ўйинга қўшилган Ғуломхайдар Гулямов эса 89-дақиқада ўзгартирилишини ўзи сўради. 

"Нефтчи" бу турдан кейин турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам сифатида уйга қайтиши мумкин эди, лекин Шаҳбоз Жўрабековнинг сўнгги дақиқаларда урган голи фарғоналикларни очко йўқотишига сабаб бўлди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Сафаров Кахрамонжон
06/05/2024 21:04
Нима демокчисан сарлавханг буйича нима маъно ва мантик бор томинг жойидами 1-1 булганини хамма билди ва курдику
&
Dili
07/05/2024 08:39
Илтимос СПОРТ шархловчиси кеча нефтчи уйини шархлади Илтимос бошка иш топсин узига кулинарный келгадиган иш кисин ИЛТИМОС