Буюк Германия девори!

"Боруссия" Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган ПСЖга қарши иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, 11 йил деганда илк бор яна финалга йўл олди.

Ушбу ўйиннинг энг яхши футболчиси "асаларилар"нинг сардори Мамс Хуммельс бўлди. У деярли барча дуелларда ғалаба қозониб, 2 марта блок қўйди. Шу билан бирга, учрашувдаги ягона голни ҳам айнан германиялик ҳимоячи уришга муваффақ бўлди. Айниқса, 35 ёшли ҳимоячининг Килиан Мбаппе зарба бераётган пайтида, тўпни суриб юборгани анча йиллар эсланадиган ҳолат бўлди. 

Хуммельсдан ташқари ўйин қаҳрамонларидан бири бу Грегор Кобель эди. Швецариялик посбон 5 та сейф амалга ошириб, 2 марта жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

Хуммельс 11 йил олдинги финалда иштирок этган. Ўшанда "Бавария" 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Бу сафар ҳам Германия жамоалари ўзаро тўқнаш келиши мумкин. Бунинг учун, Томас Тухель шогирдлари "Реал" тўсиғидан ўтиши керак бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!