Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Жорий йилнинг 3-5 май кунлари Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туман спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2011-2013 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувларига бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 320 нафар  ёш полвонлар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишида ўз вазн тоифаларига кўра ғолиблик учун кураш тушишди.  Чемпионатнинг биринчи кунида дастлаб, мусобоқанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Очилиш маросимида сўз олган Чироқчи туман ҳокими Файзулла Юсупов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Фарҳод Жумановлар  мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор хусусида таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.


Шундан сўнг мусобақа регламентига мувофиқ, ўғил болалар белбоғли курашнинг классик йўналишида 13 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин  йўналишда 9 та вазн тоифасида беллашувларга киришди
Таъкидлаш жоиз, мусобақа муросасиз ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Айниқса, қашқадарёлик қизлар жамоасининг чиқишлари мухлислар олқишига сазовор бўлди. Жумладан, Чироқчи спорт мактаби мураббийи Оловиддин Алҳамовнинг шогирдлари Руҳшона Алҳамова Р (52 кг.), Раёна Бахромжонова (40 кг.), мураббий Шуҳрат Ороловнинг шогирди Сарвиноз Олтибоеваларнинг барча рақибларини тезкорлик билан мағлубиятга учратиб, чемпионликни қўлга киритиши белбоғли кураш мутахассислар томонидан эътирофга лойиқ деб топилди. 
Икки кун давом этган беллашувларда қуйидаги спортчилар  олтин медаллларга сазовор бўлди. 
Ўғил болалар (белбоғли кураш йўналиши): 
24 кг. Омадбек Одилжонов (Наманган)
27 кг. Муъинжон Аҳмаджонов (Андижон) 
30 кг. Исохон Муҳаммадалиев (Наманган)
33 кг.Шердор Расулжонов (Наманган) 
36 кг. Лазизбек Жуманазаров (Фарғона) 
40 кг. Ёрдонбек Мухторжонов (Фарғона) 
44 кг. Мустафо Абдуманнонов (Фарғона) 
48 кг. Фирдавс Билолиддинов (Андижон) 
52 кг. Ҳамидулло Аҳмаджонов (Андижон) 
56 кг. Муҳаммадсодиқ Арсланбеков (Наманган) 
60 кг. Сирожиддин Раҳмонов (Сирдарё) 
65 кг. Абдулла Юлдошев (Андижон) 
+65 кг. Муҳаммадалий Акемниязав (ҚҚР) 
Қизлар (эркин йўналиш): 
27 кг. Муштарий Эркинова (Наманган) 
30 кг. Мадина Жўраева (Қашқадарё) 
33 кг. Дилнура Жабборова (Қашқадарё) 
36 кг. Кибрияхон Дўсқобилова (Қашқадарё) 
40 кг. Сарвиноз Олтибоева (Қашқадарё) 
44 кг. Мафтунахон Бегибоева (Навоий) 
48 кг. Гулёрахон Одилжонова (Фарғона) 
52 кг. Руҳшона Алҳамова (Қашқадарё) 
+52 кг. Моҳира Рўзимуродова (Қашқадарё). 
Ўғил болалар (эркин йўналиш): 
24 кг. Муҳаммаддиёр Абдуманнопов (Андижон) 
27 кг. Муҳаммадали Турсунов (Андижон) 
30 кг. Хуршид Ҳазратов (Навоий)
33 кг. Даурхан Туринбоев (ҚҚР) 
36 кг. Зоҳид Саматов (Сирдарё) 
40 кг. Боязидхон Аҳмадалиев (Фарғона) 
44 кг. Жалол Ҳожиеа (Бухоро)
52 кг. Билолхўжа Ибрагимов (Қашқадарё) 
56 кг. Асадбек Чўлиев (Қашқадарё) 
60 кг. Қудратилло Онарбоев (Андижон) 
65 кг. Озодбек Қурбонов (Қашқадарё) 
+65 кг. Бексултан Махсетбаев (ҚҚР). 
Мусобақада кучли учликдан жой олган спортчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!