Гвардиола бу ўйинчини қўйиб юборганидан афсусда

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўтган йили ёзда жамоа сардори Илкай Гюндоғанни “Барселона”га қўйиб юборганидан афсусда. Бу ҳақда журналист Габриэль Санс хабар берди.

Германиялик футболчи ўтган йили жамоага требл  қайд этишга ёрдам берди ва мавсум охирида клуб билан янги шартнома тузишни истамади. Гюндоған “Барселона”га эркин агент мақомида ўтиш мақсадида “шаҳарликлар” таклифини рад этганди.

Гвардиола клуб мутасаддилари Илкай Гюндоғанга яхшироқ шартнома таклиф қилиб уни олиб қолиши мумкин эди, деб ҳисобламоқда.

Бундан ташқари, испанлиялик мураббий клуб хўжайинлари унга Илкай Гюндоған ўрнига муносиб ўринбосар топиб бера олмаганидан норози бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!