"Кальяри" ўз майдонида "Лечче" билан дуранг ўйнади. Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди

Италия А Серияси 35-тури доирасидаги "Кальяри" ва "Лечче" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур беллашувда томонлар муроса кўчасини танлади.

Баҳснинг 26-дақиқасида Мина мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 84-дақиқада Крстович мувозанатни тиклади. Легионеримиз Элдор Шомуродов 68-дақиқада ўйинга захирадан қўшилди. 

Маълумот учун, "Кальяри" айни дамда чемпионатда 33 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!