Лондон клуби футболчиси МЮнинг эътибор марказига тушди

"Кристал Пэлас" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисе фаолиятини Премьер-лиганинг топ-клубида давом эттириши мумкин.

ESPN нашри хабарига кўра, 22 ёшли франциялик футболчига асосий даъвогар “Манчестер Юнайтед” ҳисобланади. Манкунианликлар футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида қўлга киритишга ҳаракат қилишади.

Олисе трансферининг таҳминий нархи 60-70 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Майкл Англия чемпионатининг жорий мавсумида “Кристал Пэлас” сафида 16 та учрашувда иштирок этди ва 7 та гол урди (биттаси пенальтидан) ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

“Кристал Пэлас”нинг ўзи эса АПЛ турнир жадвалида 40 очко билан 14-ўринда бормоқда. Лондонликлар навбатдаги учрашувини 7 май куни ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию