Мана, Париж кўринди! Индонезия - ЎЗБЕКИСТОН: Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди

Айни вақтда 23 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё кубоги ярим финали доирасидаги Индонезия - Ўзбекистон баҳси старт олди. Мазкур беллашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

  • Осиё - ОФК U23 Осиё кубоги
  • Ярим финал

Индонезия

Тугади
0 : 2

29.04.2024 19:00

Ўзбекистон

  • H. Norchaev 68'
  • Pratama Arhan 86'

106. Расман! Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани нақд қилди. Париж бизни кутиб ол!

104. Иброҳимҳалил майдонда ётибди. Рақиб аввал болта-чопқидан, энди эса кетмон-лапатка режимини ёқди. 

102. Русланбек Жияновга нисбатан қўполллик ишлатилди. Рақибнинг 10-рақамли футболчиси Ҳубёр сариқ карточка билан жазоланди.

98. Буриев майдонда ётибди. Унга нисбатан қўполлик ишлатилди. 

94. Абдурауф Буриевга сариқ карточка кўрсатилди. 

93. Индонезия термаси бутун ўйиндаги иккинчи зарбани берди. Неъматов онгли равишда тўпни ноаниқ келаётганини билган ҳолда тўпга тегинмади

90. Учрашувнинг иккинчи бўлимига 16 дақиқа қўшиб берилди.

90. Файзуллаевнинг ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев майдонга туширилди. Энди Абдураҳмон Фозилов сочини калга олдиради

86. Жалолиддиновнинг амалга оширган жарима зарбасидан сўнг Абдуқодир Ҳусанов боши билан зарба берди, қайтган тўпни рақиб посбони ва ҳимоячиси келиша олмади ва тўп дарвозада - 2:0

84. Ҳакамга тасаннолар! Жалолиддиновга ишлатилган қўполллик учун 5-рақамли Ридҳо майдондан четлатилди.

83. Ўйлаганим бўлмасин! Жалолиддиновга нисбатан жуда қўпол ўйин бўлди. Ҳакам ВАРни кўрмоқда. Қизил карточка кўриб чиқилмоқда.

78. Урайликккк иккинчини. Энди Раҳмоналиев деярли очиқ дарвозани ишғиол қила олмади.

77. Норчаеввв!!!! Аббоснинг супер пасидан сўнг Ҳусаин баланд саркаб зарба берди, Яна тўсин!

75. Жалолиддиновнинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади. Унинг майдонга тушиши жамоамининг креативлигини анча оширди

73.Ҳамюртларимиз бурчак зарбасидан ҳар хил услубда комбинатсия уюштирмоқда. 

71. Аббос!!!! Файзуллаевнинг узоқ масофадан берган зарбаси устунни ларзага келтирди!

70. Алишер Одилов ўрнига Русланбек Жиянов майдонга туширилди. 

69. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ! Ҳамралиевнинг узатмасидан сўнг Норчаев гол киритмоқда. Гап йўқ йигитлар!

66. Индонезия терма жамоаси устози иссиғидан еди. Унга иккинчи сариқ кўрсатилди. Энди рақибимизни ёрдамчи мураббий бошқаради

64. Худо бир асради. ВАР кўргач,  ГОЛ бекор қилинди. Давай олға ЎЗБЕКИСТОН!

63. Гол текширилмоқда. Оффсайд бўлиши мумкин!

61.ЭЭЭЭЭЭЭҲҲҲҲҲҲҲҲҲ!!!!! Индонезия гол уриб кетяпти. Абдувоҳид Неъматов хато қилди

57. Индонезия "болта-чопқи" режимни ёқди. Яна Жалолиддиновга-я! Ўзи Саудия Арабистони футболчилари сардоримизни анча қийнади

56. УХХХХХХ. Алишер Одиловнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди. Озгина НОАНИҚ

53. Майдон марказида Норчаевга нисбатан қоида бузилди. Рақиблар майда қоидабузарликларни кўп ишлатмоқда.

52. Умарали Раҳмоналиевнинг пушкаси рақиб ҳимоячисининг бошини олиб кетай деди. Голнинг иси келмоқда!!!

49. Бурчак зарбасини амалга оширамиз. Энди бу ишни яқинда майдонга тушган Жалолиддинов амалга оширди.

45. Индонезия - Ўзбекистон учрашувининг иккинчи тайми бошланди. Жасур Жалолиддинов ва Ҳусаин Норчаев майдонга тушиди. Улар Эркинов ва Ҳошимовнинг ўрнини эгаллайди

Биринчи бўлимдаги статистика:

 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.

45+7. Файзуллаевга қўполлик ишлатилди. Ҳужум давом эттирилди ва бурчак тўпи амалга оширамиз.

45+4. Файзуллаев томонидан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни эгаллаб олди. 

45+2. Ҳожимат Эркинов томонидан берилган зарба рақиб ҳимоячиларига ортиқча муаммо тўғдирмади. 

45. Беллашувнинг биринчи бўлимига нақд 10 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Рақиб вакиллари актёрликка яхши ўқишган экан. Салга йиқилиб юрибди.

39. Зафармурод Абдираҳматовнинг жарима майдонига узатиб берган тўпини рақиб вакиллари қайтарди. 

37. Яна Буриев. Сардоримиз яна бир кучли зарбани йўллади. Бу сафар ҳимоячилар блок қўйишни уддалади

36. Файзуллаевнинг узатмасидан сўнг Эркинов боши билан зарба берди. Зарбага куч етишмади. 

34. Рақиб вакили Сананта ҳужумда нимадир қилишга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари Индонезиянинг аутлари жуда хавфли кўриниш олмоқда.

33. 280 минг аҳолига эга Индонезия мухлислари фаолллик қилмоқда. Бироқ устунлик бизда!

29. ВАУУУУУУУУУУУУУУУУУУУ. Бўриевдан пушка. Сардоримизнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинини синдириб юборай деди. Олға йигитлар, гол кўрайлиге

28. ВАРни кўрган ҳакам қўполлик ишлатилмаган деб топилди. Пенальти тугул, фолни ҳам бекор қилди. Ҳусановнинг ўйинини кўрмаганда булар!!!

27. Нима???? Эҳтимолий пенальти кўриб чиқилмоқда. Рефере ВАРни тингламоқда.

25. Рақиблар жарима зарбасини амалга оширади. Ҳусанов фол ишлатди. 

23. Абдувоҳид Неъматовга биринчи марта иш топилди. Дарвозабон ўз ўрнида.

19. Улуғбек Ҳошимов қулай вазитда пас бериш ўрнига зарба йўллади. 

15. Ҳошимов майдонда ётибди. Унга тиббий ходимлар ёрдам бермоқда.

13. Улуғбек Ҳошимовнинг пасидан сўнг Алишер Одилов зарба йўллади. Бироқ ноаниқ.

11. УХХХХХХХХХХХХХХХХ. Файзуллаевнинг супер паси манзилга етиб бормади. Ўзбекистон олдинга ўтишда давом этади.

10. Алибек Давроновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. Вакилларимиз олдинги ўтишда давом этмоқда.

8. Яна Файзуллаев. Аббос чап қанотдан амалга ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтарди.

3. Аббосбек Файзуллаев учрашувдаги илк зарбани йўллади, ноаниқ!

2. Учрашувнинг илк дақиқаларилиданоқ вакилларимиз устунлик қилмоқда.

1. Беллашувга старт берилди. Вакилларимиз оқ, рақиб Индонезия термаси эса қизил рангли либосларда тўп тепади.

Учрашув старти учун барчаси тайёр. 

Майдонда терма жамоалар мадҳияси янгради. 

  • Осиё - ОФК U23 Осиё кубоги
  • Ярим финал

Индонезия

Тугади
0 : 2

29.04.2024 19:00

Ўзбекистон

  • H. Norchaev 68'
  • Pratama Arhan 86'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Сурхан Ангор
29/04/2024 20:42
Сурхондан 27 рақамли йигит манаман деган 23 ёшлиларни ортда қолдиради. Хужумкор бола Темур Кападзе таниш билиш бўлмаса ўша йигитни харакатини кўриши керак. Рости шу йигитни шахсан танимайман футбол кўрганлар бўлса Сурхонни харакатини шу йигит ёндиради. Каттаконлар шу йигитни кузатинглар
Асманов Асман
29/04/2024 20:30
Олимпиада Яна Армонга айланади походу
Асманов Асман
29/04/2024 20:30
Энди кийналишади. Аббос Кут топни кизгонмаслик керак, узим тепаман деп чичяпти
Асманов Асман
29/04/2024 20:29
Ами чикди Узбекистонди. Блят нахуй кереги бор эди оркага уйнаб
Bobur Xoʼjayev
29/04/2024 20:06
2-boʻlimda 2 ta goooool! Duodamiz,olgʻa Oʻzbekiston!!!
. Oxunjon
29/04/2024 17:22
Олғааааа ЎЗБЕКИСТОН қолгани копейка олға йигитлар ватан шани учун
Абдухаликов Мухаммад
29/04/2024 16:55
Олга Узбекистон