“Манчестер Юнайтед” асосий юлдузидан воз кечишга тайёр

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари клуб тарбияланувчиси Маркус Рэшфордни қўйиб юборишга тайёр.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича, клуб ҳужумчи билан хайрлашишга шошилмайди. Бироқ Маркуснинг ўзи бошқа жамоага ўтишни истаса, бу масала муҳокама қилинади ва ўйинчининг кетишига қаршилик кўрсатилмайди..

Рэшфорд 2016 йили асосий таркибга қабул қилинган. Шундан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

26 ёшли форвард жамоа учун 413 та учрашув ўтказиб, 136 та гол урган ва 64 та ассист қайд этган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию