Марадонанинг ўлимига нима сабаб бўлган?

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадонанинг ўлимига “заҳарли модда” сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Аввалроқ Марадонанинг ўлими олдидан сўнгги бир неча соат унга қараган саккиз нафар шифокор ва ҳамширага нисбатан жиноий иш очилгани маълум қилинган эди. Улар собиқ футболчининг аҳволи ёмонлашганига қарамай, уни бир неча соат азобда қолдирганликда айбланмоқда.

Олдинроқ Марадона спиртли ичимликлар ва гиёҳвандликдан даволанаётгани хабар қилинганди.

Марадона 2020 йилнинг 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. Аргентиналик футбол юлдузи сурункали юрак этишмовчилигидан келиб чиққан ўткир ўпка шиши натижасида вафот этди.

Comments

You must be logged in to commet!