Месси ва Суареснинг жамоасига яна бир юлдуз футболчи қўшилиши кутилмоқда

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси, ҳозирда “Бенфика”да тўп сураётган Анхель Ди Мария фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, 36 ёшли тажрибали футболчига "Интер Майами" клуби қизиқиш билдирмоқда. Ди Мариянинг Португалия клуби билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади, шундан сўнг футболчи эркин агентга айланади. Айни пайтда АҚШ клуби Анхель билан бўлажак трансфер тафсилотлари бўйича музокаралар бошлаган.

Жорий мавсумда аргентиналик футболчи “Бенфика” сафида барча мусобақаларда жами 46 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва шерикларига 15 та голли узатма оширди.

Ҳозирги пайтда “Интер Майами” сафида Ди Мариянинг собиқ жамоадоши Лионель Месси, шунингдек уругвайлик супер ҳужумчи Луис Суарес тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!