"Милан"ни тарк этиши кутилаётган Пиоли янги мавсумдан "Наполи"ни бошқариши мумкин

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли янги мавсумда фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "La Repubblica" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, мутахассис "Наполи" жамоаси билан келишувга эришган. У неаполликлар билан 2+1 кўринишида шартнома имзолагани айтилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Пиоли ёзда "Милан"дан истеъфога чиқарилиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Айни пайтда у бошчилигидаги "россонерилар" А Серия турнир жадвалида 70 очко билан 2-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!