Ўзбек ҳужумчиси “Ливерпуль” нишонида. Россия клублари курашга қўшилди!

Ўзбекистон истеъдодли футболчиларни тарбиялашда муайян ютуқларга эришмоқда. Айниқса, ўсмирлар ва ёшлардан таркиб топган турли терма жамоаларимиз қитъа ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда муваффақиятли қатнашаётгани хориж клублари учун ўзбек футболи тарбияланувчиларини кашф этиб бермоқда.

Ўтган йили кузда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида порлаган Амирбек Саидов бир неча клублар нишонига тушди.

Биринчи навбатда, “Бунёдкор” форвардига Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси эътибор қаратди ва уни кузатув остига олди.

Youth Scouting сайтининг маълум қилишича, Россия Премьер-лигаси вакилларидан “Краснодар” ва “Ростов” ҳам 18 ёшли форвард учун курашга қўшилди.

Россия футболини ёритиб келаётган манбалардан бири –  sport24.ru сайти журналисти Владислав Шапиров масалага ойдинлик киритиш мақсадида “Бунёдкор” матбуоти хизмати жавобини қуйидагича келтирди.

- Амирбек Саидовга “Краснодар” ва “Ростов”дан қизиқиш бўляптими? Бу футболчини кўп клублар кузатяпти. 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида у ўзини кўрсата олди, шунинг учун  ҳозир бу ўйинчига қизиқиш кучайган, - деб ёзди Владислав Шапиро “Бунёдкор” клуби матбуот хизматига асосланиб.

Эслатиб ўтамиз, ўз даврида "Краснодар"да ўзбек футболи вакилларидан Одил Аҳмедов, "Ростов"да эса, Элдор Шомуродов тўп тепиб, жамоанинг ҳақиқий етакчилари бўлган. 

Амирбек Саидов 2006 йилнинг 1 февраль куни туғилган. “Бунёдкор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Асосий позицияси марказий ҳужумчи. Бироқ Амирбек ҳар икки қанотда ҳам муваффақиятли ўйнай олади.

Саидов Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сафида жами 17 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол муаллифи бўлган. Иқтидорли форвард халқаро миқёсдаги ўйинларда Япония, Сенегал, Испания, Англия терма жамоалари дарвозаларига биттадан гол урган бўлса,  Канадага қарши баҳсда дубль қайд этган.

Айни пайтда 18 ёшли футболчи Ўзбекистон U-20 терма жамоасига жалб қилинмоқда ва ҳозирча иккита учрашувда қатнашиб улгурди.

Файзуллаев янгилик кутяпти!

Файзуллаевни кузатаётган машҳур клуб кучлилар сафига қайтди!

Улар Парижда ўзбек футболчиларига мухлислик қилади!

“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди. Элдорга бошқа таклифлар ҳам бор!

Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
05/05/2024 12:56
Очофат бизникилар катта пул сўраб йўқ қиворишади.