Расмий хабар! "Сурхон" собиқ мураббийи Сергей Арсланов "Нефтчи"да иш бошлади (фото)

Сергей Арсланов "Нефтчи" мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда фарғоналиклар клуби матбуот хизмати хабар берди.

Бугун "Нефтчи"нинг мураббийлар штабига тажрибали ва ёш мутахассис Сергей Сергеевич Арсланов қўшилди. Маълумот ўрнида, Сергей Арсланов 1986 йилда Тожикистоннинг Ленинобод вилоятида таваллуд топган.

Кейинчалик юртимизга кўчиб ўтиб, шу ерда таҳсил олган ва 2005 йилдан меҳнат фаолиятини бошлаган. Фаолияти давомида мамлакатимизнинг "Бухоро"," Машъал", "Шўртан" ва  Қирғиз Республикасининг "Дордой" каби таниқли клубларида, шунингдек, Ўзбекистон U-16 ҳамда "Уздонгжу" жамоаларида ишлаган тажрибали мутахассис, ўтган футбол мавсумини Термизнинг "Сурхон" клубида бош мураббий сифатида олиб борган. 

"Таҳлилчи мураббий сифатида ишга киришган ушбу мутахассиснинг "Нефтчи"даги фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!", - дейилади хабарда.

Comments

You must be logged in to commet!