"Реал Мадрид" ва "Боруссия" дан ўхшаш натижалар

Хабарингиз бор, 30 апрель ва 1 май кунлари Европа чемпионлар лигасининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу учрашувларда жамоалар бир неча анъанани давом эттиришди.

"Реал Мадрид" жамоаси "Бавария" билан беллашувдаги дурангдан сўнг, ЕЧЛ даги мағлубиятсиз ўйинлари сонини ўн биттага етказди.

"Боруссия Д" эса ўз стадионида ПСЖ ни мағлуб этган ҳолда, ЕЧЛ доирасидаги сўнгги уй ўйинларидаги кетма-кет 11-ғалабасига eришди. "Арилар" сўнгги маротаба 2021 йил 4 ноябрда ўз стадионида "Аякс" томонидан мағлуб eтилган (1:3).

Comments

You must be logged in to commet!