"Рубин" клуби Олимпиадага йўлланма олган футболчиларимизга совға берди!

Кеча РПЛнинг 27-тури доирасидаги ЦСКА - "Рубин" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Рожков ҳисобни очган бўлса, Файзуллаев тенглаштириб қўйди. 74-дақиқада Чалов "армиячилар"ни олдинга олиб чиққанди, лекин 90+2 дақиқада Даку мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. 

Қозонликлар сафида ҳаракат қилаётган легионерларимиз Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов захирада қолдирилди. Мазкур учрашувдан кейин турнир жадвалида москваликлар 8, козонликлар эса 9-ўринда боришмоқда. 

Хабарингиз бор, Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубогида кумуш медални қўлга киритди ва бундан ташқари Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди.

Унда Аббосбек Файзуллаев ва Умарали Раҳмоналиев ҳам қатнашди. Раҳмоналиев турнир бошланишидан аввал жамоамиз сафига бориб қўшилганди. Файзуллаев эса гуруҳ босқичининг сўнги Вьетнамга қарши беллаушивидан бошлаб таркибга қўшилди. Кечаги ўйинда "Рубин" клуби Олимпиадага йўл олган футболчиларимизга француз тили қўлланмасини рамзий тарзда топширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
07/05/2024 21:29
Шуям нашрга чиқариладиган янгиликми? Машина бермабдику, ҳар ҳолда? Ундан кўра, Англииядаги ўсмирларимиз ҳақида, хабар беринглар.