Сермаҳсул водий клублари, "меҳмондўст" пойтахт клуби - Суперлигага оид қизиқарли статистик маълумотлар

 Ўзбекистон Суперлига 6-туридан ўрин олган икки учрашув бўлди. Ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилган ОКМК рақибга 4:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Шунингдек, "Пахтакор" бу турда "Металлург"ни 4:3 ҳисобида таслим этди.

Бу турда бўлиб ўтган бошқа учрашувлар: 

"Андижон" - "Сўғдиёна" 0:1
 

"Навбаҳор" - "Локомотив" 4:0
 

"Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 

"Қизилқум" - "Нефтчи" 1:1 

Қайд этиш лозим, мазкур турда дарвозалар жами 23 бор ишғол этилди. Бу бўйича мавсум аввалидан бери қайд этилган статистика бундай: 

1-турда: 21 та 
2-турда: 13 та 
3-турда: 24 та 
4-турда: 16 та 
5-турда 6 та ( 3 та учрашув қолдирилган) 
6-турда: 23 та ( 1 та учрашув қолдирилган) 

Қайд этиш лозим, қолдирилган "Динамо" - "Олимпик" баҳсида 2 та гол киритилган тақдирда, 6-тур ҳозирча мавсумнинг энг сермаҳсулига айланади. 

Жорий мавсумда энг кўп гол урган жамоа "Навбаҳор" бўлиб турибди (12 та гол). Кейинги ўринни эса 11 та гол билан "Андижон" банд этган. Энг кўп гол ўтказган клуб эса турнир жадвалида сўнгги ўринда турган "Бунёдкор" - 13 та. 

Турнир тўпурарлари

Тома Табатадзе - 6 та 
Шоҳруҳ Абдураҳмонов - 4 та 
Зоран Марушич - 4 та 




                                                                                                                                                                                                                                           К.Х 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!