Винисиус Жуниор чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди

"Реал" футболчиси Винисиус Жуниор Европа чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар берди. 

Бразилиялик иқтидор соҳиби мусобақа ярим финал илк ўйинида "Бавария"га қарши ўйинда дубль қайд этганди. У дастлаб тезкорлик билан Нойерга қарши бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарбада адашмади. Сўнг белгиланган пенальтидан ҳам унумли фойдаланиб, Мануэль Нойерни иккинчи бор ранжитди. 

Маълумот ўрнида, "Реал"нинг "Бавария"га қарши жавоб учрашуви 8 майдан 9 майга ўтар кечаси тунги соат 00:00 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!