Япония - Ўзбекистон: Шарҳловчилар таркибида ўзгариш рўй берди

Бироздан сўнг старт оладиган Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги финал учрашуви "Спорт" телеканалида намойиш қилинишидан хабарингиз бор. Ушбу баҳсни Мурод Ризаев ва Ҳасан Турдиалиевлар шарҳлаши керак эди, лекин таркибда ўзгариш содир бўлган. 

Маълум бўлишича, Ҳасан Турдиалиев ўрнига Даврон Файзиев шарҳда ишлайдиган бўлди. Ўйин эса 20:20'дан бошлаб трансляция қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, Япония билан бундан икки йил олдин Ўзбекистон мезбонлик қилган Осиё кубоги ярим финалида тўқнаш келганмиз. Ўшанда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олганди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Журабой
03/05/2024 20:04
Муроднинг шархлашидан хурсандман. Худо хохласа Узбекистон ютади.
Парпибоев Шерали
03/05/2024 19:24
Ха яхши энди ТВни овозини учириб курамизми деб тургандик
&
Адхамжон Низомов
03/05/2024 19:11
Яхши хабар.