«Бавария»га нима жин урмоқда ёҳуд Ковачнинг ҳам «асал ойи» тугамоқдами?

«Бавария»да жароҳатлар эпидемияси янги ҳолат эмас. Мухлислар клубнинг Европадаги иштирокига қадар жамоанинг етакчи футболчилари соғайиб сафга қайтишларига умид қилмоқда.

Икки йил аввал Чемпионлар Лигасининг ярим финалида «Атлетико»га дуч келган мюнхенликлар сафида ҳимоя маркази етакчиси Жером Боатенг ва дунё савиясидаги вингерлар Франк Рибери ва Арьен Роббенлар жароҳати сабаб клуб испанларга қарши якуний натижага кўра ютқазиб мусобақа билан хайрлашганди.

Ўтган мавсумда эса яна бир жароҳатлар эпидемияси сабаб Чемпионлар Лигасининг худди шу босқичида Мануэль Нойер, Давид Алаба, Корентин Толиссо, Артуро Видаль ва Кингсли Команларнинг жароҳати сабаб бу сафар бошқа бир испан клуби – «Реал Мадрид» тўсиғидан ўта олмаганди. Мадридликлар икки ўйин натижасига кўра «Бавария»ни 6-3 ҳисобида ер тишлатганди.

Ҳеч ким «Бавария»нинг ҳозирги жароҳатларга қайта тушиб қолганидан ҳайратланмаётгани аниқ. Бу ҳар йили такрорланиб келаётган ҳолат. Ҳайратга соладиган фақат бу мавсумий эпидемия анча барвақт содир бўлаётганидир.

Балки шу сабаблидир, мюнхенликлар Бундеслига пешқадамлигини топшириб қўйган. Жароҳатлар гирдобининг анча барвақт содир бўлаётгани туфайли клуб ихтиёрида соғ ҳимоячилардан фақатгина Жошуа Киммих қолган. Франциялик иқтидор эгалари – Корентин Толиссо ва Кингсли Команлар камида қишгача жамоада кўриниш бермайди.

Бу муаммонинг илдизи немис клубининг ёзги трансфер бозорида олиб борган хато сиёсати туфайли содир бўлмоқда. «Шальке 04» ярим ҳимоячиси Леон Горетцкадан ташқари клуб бирорта футболчини ҳарид қилгани йўқ.

Горетцка ҳам эркин агент сифатида келиб қўшилди. Ренато Санчес ва Серж Гнабрилар ижарадан қайтарилди. Видаль ва Рюдилар билан клуб хайрлашди. Хуан Бернатнинг «ПСЖ»га сотилиши билан клуб ихтиёрида фақатгина учта қанот ҳимоячилари қолди.

Янги мураббий Нико Ковач эса борган сари «Альянс Арена»да кучли босим остида қолиб кетмоқда. Аввалига у жамоа билан мавсумни юқори савияда бошлашга эришди. Барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 7 учрашувда 7 ғалаба.

Кейинроқ жамоа жароҳатларга йўлиқди ва бу ўз навбатида натижаларга таъсир қилмай қўймади. Клуб «Герта» ва «Боруссия Мюнхенгладбах»лардан учралган мағлубиятлардан кейин турнир жадвалида олтинчи ўринга тушиб кетди.

Тўғри жамоанинг тўрт асосий етакчиси жамоага ёрдам бера олмаяпти. Аммо муаммолар борган сари чуқурлашиб бормоқда. Бундай қониқарсиз натижалардан кейин Ковачни истеъфога чиқариш варианти ҳам кўрилмоқда. Бироқ «Бавария»нинг кўрсатаётган натижаларига мураббийнинг мутлақо айби йўқ.

«Боруссия Мюнхенгладбах» бош мураббийи ҳам бунга алоҳида эътибор қаратди. «Уч ҳафта олдин ҳам «Бавария» Нико Ковач қўлис остидаги енгилмас жамоа эди. Икки ўйиндан кейин эса ҳамма Ковач инқирози ҳақида гапира бошлади.»

Янги трансферларнинг амалга оширилмагани ва жароҳатлар сабаб «Бавария» мавсумни муҳим футболчиларининг ўйини қовушмаётганлиги туфайли қийинчиликка учрамоқда.

Роберт Левандовски мавсумни тўрт ўйинда уч гол уриш билан бошлади. Аммо шундан биттасини у ўйиндан киритган холос. Ҳужумчи 22-сентябрдан бери гол ура олмай келмоқда.

Польшалик ҳужумчи шу ёзда клубни тарк этишни ният қилганди. Бунга сабаб сифатида у ўтган мавсумда етарлича хурмат қилинмагани билан изоҳлади. Кўпчилик уни катта ўйинларда ўзини кўрсата олмасликда айблаганди.

Худди шу гапларни клубнинг бошқа футболчилари ҳақида ҳам айтиш мумкин. Кўпчилигини ёши ўтиб бормоқда, ўйини секинлашмоқда ва илгаригидек яхши спорт формасида эмас.

«Бавария»нинг муаммолари майдонда аниқ кўзга ташланмоқда. Клуб Ковачнинг ўзини қўлга олишига ва футболчилардан яхшироқ ўйин намойиш қилишларига жудаям муҳтож.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!