ЎФА Ижроқўми Қарорини бузганлиги учун “Навбаҳор”ва “Бунёдкор” клублари жаримага тортилди

Хабарингиз бор,  Ўзбекистон футбол ассоцияцияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарори асосида “Навбаҳор-Лочинлари” футбол клуби футболчиси Ойбек Қиличев бир йил муддатга, “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Дилшод Аҳмадалиев эса бутунлай футболдан четлатилганди. Аммо шунга қарамай номлари юқорида тилга олинган футболчилар ўз клублари таркибида ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб юргани маълум бўлди.

Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарорларини бузганлиги учун Ижроқўм Бюросининг 2018 йил 21 февралдаги 6-сонли Қарорига кўра “Навбаҳор-Лочинлари” ҳамда “Бунёдкор” футбол клубларининг ҳар бирига  500 миллион сўм миқдорида жарима солинди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, агар бундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, бундан-да қатъий жазолар қўлланилиши белгилаб қўйилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!